- Продолжительность:
- 04:30
- Формат:
- mp3
На этой странице Вы можете скачать песню Shohjahon Jo'rayev — ~Tazarru~ 2012 в формате mp3 или слушать её онлайн совершенно бесплатно. Наслаждайтесь лучшими треками, альбомами и новинками в исполнении Shohjahon Jo'rayev без ограничений.
Текст песни "Shohjahon Jo'rayev — ~Tazarru~ 2012"
Тазарру
Кимдир меҳрга зор, беғуссадир ким.
Кимдир нафс илкида банди-қўғирчоқ.
Шоҳидан узилиб тўкиларкан жим,
Ҳавода омонат титрайди япроқ, титрайди япроқ...
Туйғулар уч кунлик, ёлғон садоқат.
Сочилгай орзулар чун хазонрезги,
Дилларни дилларга қилолмай пайванд,
Тошюраклар ичра саргардон севги, саргардон севги...
Кимдир тирноққа зор, кимдир етар хор.
Фалак гирён-йиғлаб кузатар хазин.
Эҳҳ шунча ҳасратни ортқилаб бедор,
Чарх уриб телбавор айланар замин...
Чарх уриб телбавор айланар замин...
Билмай овворамиз ким мард, ким хоин.
Дўст деб юрганимиз ғаним чиқар гоҳ.
Баҳт кимгадир армон, кимгадир ўйин.
Ҳаёт кимга ермак, кимга саждагоҳ...
Тилларда товланар товба-тазарру,
Ҳатолар тузоққа айланган чоғи.
Во ажаб ойга ҳам солмишдир қутқу,
Ўйламай босилган қадамлар доғи, қадамлар доғи...
Кимдир тирноққа зор, кимдир етар хор.
Фалак гирён-йиғлаб кузатар хазин.
Эҳҳ шунча ҳасратни ортқилаб бедор,
Чарх уриб телбавор айланар замин...
Чарх уриб телбавор айланар замин...